ЖАСОРАТ – МАНГУ, ХОТИРА – АБАДИЙ

Batafsil: Yaratildi: 10.05.2019 09:37 Tahrirlandi: 10.05.2019 09:46 Ko'rishlar soni: 242

9 мая

Кўп миллатли халқимиз азал-азалдан тинчлик-осойишталикни юксак қадрлаб, ёшлар тафаккурига чуқур сингдириб келмоқда. Албатта, бу улуғ неъмат – бахту саодатимиз, фаровонлигимиз кафолатидир. Чунки Иккинчи жаҳон уруши асоратлари ҳали-ҳамон дилларни ларзага солади. Бугунги кунда вилоятимизда тинчлигимизни сақлашда қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатган 37 нафар уруш қатнашчилари умргузаронлик қилиб келаётгани уларни юксак қадрлашни талаб этади.

9 мая2

9 мая3

9 май – Хотира ва қадрлаш куни юртимиз узра умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу кун ўзида чуқур маънони мужассам этган ўтганларни хотирлаш, уруш қатнашчилари, фронт орти иштирокчилари, меҳнат фахрийларини қадрлаш қон-қонимизга сингиб кетган қадрият ҳисобланади.

9 мая4

9 мая5

Навоий кон-металлургия комбинати томонидан қутлуғ санага бағишлаб ўтказилган турли маънавий-маърифий тадбирлар замирида ҳам ушбу эзгу мақсадлар мужассамлиги ўз тасдиғини топди.

9 мая6

9 мая7

9 май куни Кармана туманидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш тадбирида комбинат раҳбарияти, ишчи-ходимлари ва фаол ёшлари ҳам қатнашиб, ўтганлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

9 мая8

9 мая9

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида муҳим санага бағишлаб ўтказилган тадбирларда комбинат вакиллари ва ёшлар ҳам фаол иштирок этдилар.  

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 1825

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1657

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1596

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1261

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1183