НАВОИЙЛИК БОКСЧИ – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Batafsil: Yaratildi: 08.05.2019 11:54 Tahrirlandi: 08.05.2019 11:57 Ko'rishlar soni: 449

2019 йил 27 апрель-1 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича “Гейдар Алиев-2019” халқаро турнири бўлиб ўтди.

8 мая

Нуфузли халқаро турнирда Грузия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Украинадан келган 100 нафардан ортиқ ёш боксчилар турли вазн тоифаларида рингга кўтарилишди. Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган 7 нафар спортчи орасида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби тарбияланувчиси Логин Петров ҳам иштирок этди. Навоийлик боксчи 70 килограмм вазн тоифасида рингда озарбайжон, қирғизистон ва туркиялик рақибларига қарши учта жанг ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозонди ва олтин медаль соҳибига айланди. 

8 мая2      

Алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг барчаси шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олишди. Республикамиз боксчилари 5 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, якуний умумжамоа ҳисобида 1 ўринга сазовор бўлишди.

8 мая3

Халқаро турнирларда навбатдаги ғалабасига эришган иқтидорли навоийлик спортчимиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Л.Петров эндиликда жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлигини давом эттиради.

НКМК матбуот маркази.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086