“ҚИЗИЛҚУМ САНЪАТ ҒУНЧАЛАРИ-2019”

Batafsil: Yaratildi: 06.05.2019 16:49 Tahrirlandi: 07.05.2019 08:48 Ko'rishlar soni: 401

2019 йил 30 апрель-5 май кунлари Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги маданият муассасалари ижодий жамоалари ўртасида XV-“Қизилқум санъат ғунчалари-2019” болалар кўрик-танлови бўлиб ўтди.

4 мая

4 мая2

Танловда Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод, Заркент қўрғонларидан келган 800 нафарга яқин иқтидорли ўғил-қизлар ва 45 та ижодий жамоалар саҳнада хореография, рақс, вокал, яккахон ижрочилик йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

4 мая3

4 мая4

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Қорақалпоғистон халқ артисти, Миллий рақс олий мактабининг бадиий раҳбари Қорқмас Сагатов, Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрининг бош солисти Аваз Раджабов, Ўзбекистон халқ артисти, “Ўзбекистон” ашула ва рақс давлат ансамблининг бадиий раҳбари ва бош балетмейстери Қодир Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Феруза Абдурахимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Ўзбекистон” телеканалининг бош режиссёри Алишер Мадрахимов, Бухоро “Овация” модалар театрининг директори Ирина Шарипова, “Ўзбекистон” телеканали муҳаррири Фахриддин Самадовлардан иборат ҳакамлар хайъати танлов иштироқчиларининг чиқишларини ҳолисона баҳолаб боришди.

4 мая7

Беш кун давом этган кўрик-танлов натижалари қуйидагича.

“Яккахон ижрочилик” номинациясида:

Гран-при – Таҳмина Асилханова – Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйи хонандаси.

I-даражали диплом – Диёрбек Дилмуродов – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи хонандаси.

I-даражали диплом – Сурайё Рамазонова – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи хонандаси.

II-даражали диплом – Асилбек Абдурасулов – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи хонандаси.

II-даражали диплом – Аида Қурбониёзова – Зафаробод кўрғонидаги “Ёшлик” маданият ва спорт маркази хонандаси.

III-даражали диплом – Муҳаммадали Бўронов – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи хонандаси.

III-даражали диплом – Сабина Жекеева – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи хонандаси.

“Вокал гуруҳлари” номинациясида:

Гран-при – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи “Гармония” вокал гуруҳи.

I-даражали диплом – Нуробод шаҳридаги “Нуробод” маданият уйи “Зиё” вокал квартети.

II-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Дўстлик” вокал гуруҳи.

III-даражали диплом – Зафаробод кўрғонидаги “Ёшлик” маданият ва спорт маркази “Арна” вокал ансамбли.

III-даражали диплом – Зафаробод кўрғонидаги “Ёшлик” маданият ва спорт маркази “Табассум” вокал квартети.  

“Оркестрлар” номинациясида:

I-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Ниҳол” халқ чолғу оркестри.

II-даражали диплом – Нуробод шаҳридаги “Нуробод” маданият уйи “Наво” ўзбек халқ чолғу оркестри.

III-даражали диплом – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи “Ниҳол” халқ чолғу оркестри.

“Зарбли чолғу ансамбллари” номинациясида:

Гран-при – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи “Санъат” зарбли чолғу ансамбли.

I-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Садо” зарбли чолғу ансамбли.

II-даражали диплом – Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйи “Аллегро” зарбли чолғу ансамбли.

III-даражали диплом – Зафаробод кўрғонидаги “Ёшлик” маданият ва спорт маркази “Ёшлик” зарбли чолғу ансамбли.

“Фольклор-этнографик ансамбллари” номинациясида:

Гран-при – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Сардоба Қалдирғочлари” ансамбли.

I-даражали диплом – Зафаробод кўрғонидаги “Ёшлик” маданият ва спорт маркази “Шодлик” ансамбли.

II-даражали диплом – Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйи “Дилнаво” ансамбли.

III-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Горошина” ансамбли.

III-даражали диплом – “Дўстлик” агрофирмаси “Наврўз” маданият уйи “Дўстлик” ансамбли.

“Миллий рақс” номинациясида:

Гран-при – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Фарҳод” хореография ансамбли.

I-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Марварид” хореография ансамбли.

I-даражали диплом – Нуробод шаҳридаги “Нуробод” маданият уйи “Офарин” хореография ансамбли.

II-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Ширин” хореография ансамбли.

II-даражали диплом – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи “Шодиёна” хореография ансамбли.

II-даражали диплом – Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйи “Афсона” хореография ансамбли.

III-даражали диплом – Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйи “Шодиёна” хореография ансамбли.

III-даражали диплом – Зармитан қўрғони “Кончи” маданият уйи “Зарпарчалар” хореография ансамбли.

III-даражали диплом – “Дўстлик” агрофирмаси “Наврўз” маданият уйи “Қалдирғоч” хореография ансамбли.

“Эстрада рақси” номинациясида:

I-даражали диплом – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи “Экспрессия” эстрада рақси ансамбли.

I-даражали диплом – Зафаробод кўрғонидаги “Ёшлик” маданият ва спорт маркази “Шок” эстрада рақси ансамбли.

II-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Соната” эстрада рақси ансамбли.

II-даражали диплом – Нуробод шаҳридаги “Нуробод” маданият уйи “Дебют” эстрада рақси ансамбли.      

“Замонавий рақс” номинациясида:

Гран-при – Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйи “Funky Dance” замонавий рақс ансамбли.  

I-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Flash dance” замонавий рақс ансамбли. 

II-даражали диплом – Нуробод шаҳридаги “Нуробод” маданият уйи “VISION” замонавий рақс ансамбли. 

III-даражали диплом – Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйи “Адреналин” замонавий рақс ансамбли.

“Халқ рақс” номинациясида:

I-даражали диплом – Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи “Бахтли болалик” хореография ансамбли “Задоринки” гуруҳи.

II-даражали диплом – Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйи “Родничок” хореография ансамбли.

4 мая5

4 мая6

XV-“Қизилқум санъат ғунчалари-2019” болалар кўрик-танловининг барча ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Якунда танлов қатнашчилари иштирокидаги гала-концерт томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади.

НКМК матбуот маркази. 

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2251

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2066

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2053

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1623

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1507



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish