НАВОИЙЛИК ҲАВАСКОР СПОРТЧИЛАР – СПАРТАКИАДАДА ПЕШҚАДАМ

Batafsil: Yaratildi: 06.05.2019 10:51 Tahrirlandi: 06.05.2019 10:52 Ko'rishlar soni: 205

Жорий йилнинг 3-5 май кунлари Навоий шаҳридаги Спорт саройи ва “Сўғдиёна” ўйингоҳида Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари ўртасида ўтказиладиган анъанавий спартакиаданинг I-босқичи бўлиб ўтди.

4 мая спартакиада

Спорт мусобақаларининг очилиши маросимида НКМК касаба уюшмалари Кенгаши раиси ўринбосари М.Нуримова сўзга чиқиб, комбинат бўлинмалари жамоаларига муваффақиятлар тилади. Мини-футбол, волейбол, шахмат ва стол тенниси бўйича спорт беллашувларида Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод қўрғонида жойлашган комбинат бўлинмаларидан 160 нафар ҳаваскор спортчи иштирок этди.

4 мая спартакиада2

Таъкидлаш жоизки, ҳар йили ўтказиладиган спартакиада НКМК ишчи-ходимлари ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда катта аҳамиятга эга.

Уч кун давом этган беллашувлар натижалари қуйидагича.

4 мая спартакиада5

4 мая спартакиада6

Мини-футбол:

  1. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.
  2. Учқудуқнинг “Лочин” жамоаси.
  3. Зафарободнинг “Букинай” жамоаси.

4 мая спартакиада4

Волейбол (эркаклар):

  1. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.
  2. Зарафшоннинг “Алпомиш” жамоаси.
  3. Учқудуқнинг “Лочин” жамоаси.

Волейбол (аёллар):

  1. Зарафшоннинг “Алпомиш” жамоаси.
  2. Учқудуқнинг “Лочин” жамоаси.
  3. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.

4 мая спартакиада8

Шахмат:

  1. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.
  2. Зарафшоннинг “Алпомиш” жамоаси.
  3. Учқудуқнинг “Лочин” жамоаси.

4 мая спартакиада3

Стол тенниси:

  1. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.
  2. Зафарободнинг “Букинай” жамоаси.
  3. Зарафшоннинг “Алпомиш” жамоаси.  

Спартакиаданинг I-босқичи натижаларига кўра, Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси яққол пешқадамлик қилмоқда. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, II-босқич 10-12 май кунлари Навоий шаҳрида ўтказилади.

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 1825

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1657

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1596

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1260

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1183