НАВОИЙ ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Batafsil: Yaratildi: 25.04.2019 15:42 Tahrirlandi: 25.04.2019 15:43 Ko'rishlar soni: 198

25 апреля

Жорий йил 25 апрель куни Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби “Олтин сув” сузиш марказининг “Дельфин” сузиш ҳавзасида спортнинг сузиш тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатига старт берилди.

25 апреля2

25 апреля3

Нуфузли республика мусобақаси очилиши маросимида Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон сузиш федерацияси президенти Қ.Санақулов сўзга чиқиб, спортчи ва мураббийларга муваффақиятлар тилади. Чемпионатда вилоятлардан келган 250 нафардан ортиқ спортчи йигит-қизлар иштирок этиб, якка тартибдаги ва эстафета дастурларида 200га яқин медаллар тўпламлари учун куч синашади.

25 апреля4

25 апреля5

25 апреля6

Мамлакат чемпионатида вилоятимиз шарафини 40 нафар спортчилар ҳимоя қилишади ва уларнинг аксариятини НКМКга қарашли “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби ва Учқудуқ шаҳридаги “Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуаси тарбияланувчилари ташкил қилади.

Сайтимизни кузатиб боринг ва мазкур республика турнири тафсилотлари билан танишинг.

   НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 1825

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1657

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1596

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1260

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1183