ҲИММАТИНГИЗГА БАЛЛИ ҲАМКАСБЛАР!

Batafsil: Yaratildi: 22.04.2019 10:28 Tahrirlandi: 22.04.2019 12:37 Ko'rishlar soni: 166

Навоий кон-металлургия комбинати бошқармаси геология бўлими, Қазиб олиш ва балансдан чиқариш мониторинги хизмати жамоаси мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган таълим муассасаларига китоблар улашиш лойиҳаси доирасида Навбаҳор туманининг энг чекка таълим муассасаси – 24-умумтаълим мактабига 50 дан ортиқ энг сара, ранг-баранг номдаги китоблар тўпламини туҳфа этишди.  

YVV_4881

Китобларни тантанали топшириш жараёнида айтилган дил изҳорлари, шеърлар, кон-металлургия соҳаси ходимларининг таълим муассасидан етишиб чиққан истеъдодли ёшлари, фан олимпиадалари ғолиблари, спортчилари билан самимий мулоқот бўлиб ўтди.

YVV_4890_1

Тадбирда ҳомийлар томонидан тақдим этилган мумтоз ва жаҳон адабиёти намуналари, экциклопедиялар, болаларга мўлжалланган китоблардан иборат тўплам келгусида ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, мактаб тўгараклари қатнашчилари томонидан яратилган каштачилик, зардўзлик, ҳунармандчилик намуналари, турли анвойи гулларга бурканган мактаб боғи барчада катта таассурот қолдирди.

 НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 1825

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1657

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1596

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1260

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1183