УЧҚУДУҚДА – 2018 ЙИЛ САРҲИСОБИ

Batafsil: Yaratildi: 17.04.2019 16:48 Tahrirlandi: 18.04.2019 13:53 Ko'rishlar soni: 325

2019 йил 13 апрель куни Учқудуқ шаҳридаги “Учқудуқ” маданият уйида Шимолий кон бошқармаси 1-Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуаси фаолиятининг 2018 йилги якунларига бағишланган тантана ўтказилди.

5 МИНГТА ДАРАХТ УЧҚУДУҚ УЧУН

Тадбирда ўтган йилнинг якунлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида, Осиё кубокларида ва бир қатор халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган 43 нафар спортчи тантанали равишда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Уларнинг ота-онасига фарзандларининг спорт ҳаётида фаол иштирок этгани учун Шимолий кон бошқармаси ва 1-Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раҳбарияти номидан ташаккурномалар берилди.

Шунингдек, спортчиларнинг тайёргарлиги ва юқори натижалари, кон бошқармаси ишчи-ходимлари, уларнинг оила аъзолари, шаҳар ва туман аҳолисини соғломлаштириш юзасидан қилган ишлар учун “Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуасининг Алишер Шодмонов, Ирина Анищенко, Шынгиз Куванышов, Фаррух Худойназаров, Елена Рябенко, Анастасия Чернова, Элеонора Федюк, Алексей Панин, Сардор Сатторов, Отабек Мирзаев каби мураббий-устозларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Корхона бўлинмалари ўртасида спорт мусобақаларидаги муваффақиятли иштироки ва яхши натижалари учун 3-гидрометаллургия заводи, Геотехнологик кон, Автомобиль транспорти бошқармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги жамоалари тақдирланишди.

Ҳеч шубҳасиз, ўтказилган тадбир меҳнаткашларимизнинг келгусидаги ютуқлари ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун энг яхши рағбат бўла олади.

Гульнара МАСАГУТДИНОВА.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2251

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2066

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2053

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1623

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1507



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish