“ДУНЁНИ АХТАРИБ КИТОБДАН ЯХШИ ДЎСТ, КИТОБДАН ЯХШИ СОВҒА ТОПМАДИМ!”

Batafsil: Yaratildi: 16.04.2019 13:12 Tahrirlandi: 16.04.2019 13:50 Ko'rishlar soni: 348

Жорий йилнинг 19 мартида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда китобхонликка эътибор шу кунларда янгича мазмун-моҳият касб этмоқда.

Китоб инсоннинг ички дунёсига нур олиб киради. Китобга меҳр қўйган, у билан дўст тутинган инсоннинг кўнглига хотиржамлик, маънавий оламига эса гўзаллик ошно бўлади. Доимий китоб ўқиган одамнинг қалбини эзгулик ягаллайди. Эзгулик кириб борган юракларга эса ҳеч қачон ёвузлик яқин йўламайди. Шу ўринда буюк донишмандлар таъкидлаган ушбу мулоҳазаларни келтириб ўтиш жоиз бўлади: “Дунёни ахтариб китобдан яхши дўст, китобдан яхши совға тополмадим!”.

IMG_2232

Муҳтарам Президентимизнинг “Раҳбардан 10 та китоб” ташаббуси бутун республикамиз бўйлаб ёйилмоқда. Президентнинг ёшларимизни китобга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини барча юртдошларимиз қатори Шимолий кон бошқармасининг барча раҳбар ва ишчи-ходимлари қўллаб – қувватлаб, китоб совға қилиш акциясида фаол иштирок этишди. Апрель ойининг дастлабки ҳафталиги корхонада “Китоблар совға қилиш акцияси” ҳафталиги бўлди. Учқудуқ туманнинг чекка ҳудудларидан бўлган “Боздун” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 2-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Халқ кутубхонаси”га 100 дан ортиқ турли бадиий, ўқувчиларнинг мактабдан ташқари ўқишлари учун тавсия этилган адабиётлар, классик ва замонавий шоирларнинг шеърий китоблари совға қилинди.

Шунингдек, “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабига 100 дона китоб совға сифатида берилди. Китобларни Шимолий кон бошқармаси директорининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ўринбосари Ш.Бобомуродов, 1-бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Т.Бикова, ШКБ кадрлар бўлим бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У.Бадалов, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Ф.Абдимўминовлар ўқувчиларга совға қилдилар.

Кон бошқармаси кўпмиллатли жамоаси томонидан йиғилган рус ва жаҳон адабиёти асарларидан 100 дона китоб Учкудук шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабига ҳам совға қилинди. Ишонамизки, бу китоблар ўқувчиларга ҳаётда ўз ўрнини топиши, билимларни эгаллашлари, чин инсон бўлиб етишишларида албатта ёрдам беради. Чунки китоб – битмас-туганмас хазина, билим манбаи. Зотан, ўз замонасининг етук маърифатчиси, файласуф олим Дени Дидро айтганидек: “Ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди”.

Клара МУКАРРАМОВА,

Шимолий кон бошқармаси кадрлар бўлимининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2251

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2066

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2053

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1623

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1507



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish