АҲОЛИ ЭЪТИБОРДАН МАМНУН

Batafsil: Yaratildi: 16.04.2019 11:36 Tahrirlandi: 16.04.2019 15:05 Ko'rishlar soni: 152

Аждодларимиздан боқий мерос бўлган бебаҳо қадрият ва эзгу анъаналаримиз бугунги ҳаётимизда ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Айни пайтда “Довгистов” кони ва транспорт цехида Шимолий кон бошқармасининг минг нафарга яқин ишчи-хизматчилари фидокорона меҳнат қилишмоқда. Уларнинг кўпчилиги кон яқинидаги Довгистов қўрғонида истиқомат қилишади.

index1

Яқинда кон бошқармаси ўз ишчи-ходимларига муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида хайрли ташаббусни амалга оширди. Зарафшон шаҳрига қарашли Довгистов қўрғонини ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига 1 миллиард 374 миллион сўм ажратди.

index

Ушбу маблағ ҳудудда қатор ижтимоий объектлар барпо этиш, узоқ йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишга сафарбар этилди. Пировардида қўрғонда 20 ўринли ҳаммом ва сунъий қопламали футбол майдончаси барпо этилди.

Бундай туҳфадан ушбу манзилда истиқомат қилиб келаётган маҳаллий аҳоли, ёшлар ва мўътабар отахону онахонларнинг қувончи чексиз.

Лайло КАРИМОВА.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 1825

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1657

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1596

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1260

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1183