Встреча руководителя и молодёжи

Подробности: Создано: 02.04.2021 14:42 Обновлено: 02.04.2021 14:43 Количество просмотров: 492

Зарафшон шаҳридаги "Олтин водий" маданият уйида  Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, сенатор Қувондиқ Санақуловнинг Марказий кон бошқармаси бўлинмалари ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

0104215

Учрашувда комбинат бош директорининг давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати мазмун-моҳияти, ёшлар ва хотин-қизлар масаласи, шунингдек, комбинатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, эришилаётган ютуқ ва марралар ҳамда истиқболдаги вазифалар юзасидан маърузаси тингланди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди. Жумладан, 5-гидрометаллургия заводи муҳандиси Улуғбек Эгамбердиев заводда кутубхона ташкил этиш, Автомобиль транспорти бошқармаси ходими Абдулазизхон Камолов IT йўналишида изланишлар, ишлаб чиқаришда юқори иқтисодий самара берадиган ихтирочилик ва рационализаторлик ишларига ёшларни қизиқтириш, Темирйўл транспорти бошқармаси ишчиси Элбек Иркинов ёшларни спортга кенг жалб этиш бўйича ўз мулоҳазаларинибилдирди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимизда аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш тартиби, темир дафтар, аёллар дафтари, ёшлар дафтари жорий этилди. Унга мувофиқ, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Учрашувда бу борада комбинат томонидан Зарафшон шаҳри ва Томди туманидаги 107 нафар фуқаролар, шундан, 63 нафар хотин-қизларкомбинат ўқув марказида электрогаз пайвандчи, электрочилангар, тикувчи, ошпаз, буёқчи каби касбларга ўқитилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда барча кўтарилган масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли масъуллар белгиланди.

         НКМК Матбуот маркази.

Похожие новости

ПРИЗНАНИЕ ВЫСОКОГО КАЧЕСТВА ПРОДУКЦИИ КОМБИНАТА

28.09.2017 08:36 6137

ЗОЛОТАЯ МЕДАЛЬ ВОИС - У ИЗОБРЕТАТЕЛЕЙ НГМК

28.09.2017 08:41 5684

ПОДВЕДЕНЫ ИТОГИ ЛЕТА-2017

28.09.2017 09:52 3428

РАБОТАТЬ С МОЛОДЁЖЬЮ – ПОЧЁТНО И НЕОБХОДИМО

02.10.2017 09:32 3271

ЛИЧНЫЙ ПРИМЕР – ЛУЧШИЙ ПРИМЕР

02.10.2017 09:34 2622



ПРИЗНАНИЕ ВЫСОКОГО КАЧЕСТВА ПРОДУКЦИИ КОМБИНАТА

ПРИЗНАНИЕ ВЫСОКОГО КАЧЕСТВА ПРОДУКЦИИ КОМБИНАТА

Европейское Общество Исследований Качества награждает сертификатами и статуэтками промышленные предприятия, организации и высшие учебные заведения со всего мира за их деятельность…

ЗОЛОТАЯ МЕДАЛЬ ВОИС - У ИЗОБРЕТАТЕЛЕЙ НГМК

ЗОЛОТАЯ МЕДАЛЬ ВОИС - У ИЗОБРЕТАТЕЛЕЙ НГМК

Впервые в истории горно-металлургической промышленности Республики Узбекистан Золотая медаль Всемирной организации интеллектуальной собственности (ВОИС) «За изобретательство» была присуждена…

Подписка на новости